«Арсенал» жамоаси ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи Англия Кубоги доирасида «Халл Сити» жамоасига қарши ўйин вақтида «канонирлар» мухлислари томонидан жамоа бош мураббийи Арсен Венгерни истеъфога чиқишга чақирилган баннер кўтарилганига ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Бу ҳақда билиб қалқиб кетдим. Мен баннерни кўрганим йўқ, ўша пайти жароҳат олиб майдонни тарк этгандим ва туннелга тушиб кетгандим. Бу ҳақда жамоадошларимдан эшитдим.

Мухлисларимизнинг бу ҳаракати мени шок ҳолатига туширди. Ахир кўриб турибманки, кўп жамоаларда бош мураббийлар ишдан бўшатилмоқда. Мураббийлар ёмон натижалардан кейин босим остида қолиб, жамоани ўнглай олишмагани учун кетишмоқда. Лекин бизнинг мураббийимиз вазиятни тўғрилай олади. У чиқиш йўлини топишига ишонаман.

Мухлислар асосан турнир жадвалида катта жамоалар эмас, «Лестер» турганидан хафа бўлишмоқда. Барча ушбу мавсумда қўлдан бой берилган имкониятни кўрмоқда. Бизнинг жамоа совринни қўлга кирита оладиган жамоа. Ҳозир биз ким рақиб бўлса ҳам уни таслим этиш кайфиятидамиз», — дейди Рэмзи.

Арсен Венгер: «Мухлислар совринга тўйишмайди»