Ишларни ортга сурувчилар ижодкор шахслар дея аталди

Жамият 13 Март 2016 380

Профессор Адам Грантнинг таъкидлашича прокрастинацияни (ишларни кейинга суриш) ёқтирувчилар ижодий шахслар ҳисобланади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Грантнинг фикрига кўра, прокрастинация инсонга ўз олдига қўйилган мақсадга қараганда самаралироқ таъсир кўрсатади. Бу муаммо ҳақида ўйланадиган қўшимча вақт билан боғлиқ.
Психолог томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, прокрастинация оила ва саломатлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда узоқ таъсир этувчи муваффақият калити ҳисобланади. У ўз фикрини хусусий автобиографик фактлар билан исботлашга ҳаракат қилди.

Грантнинг мисол келтиришича, сиёсатчилар омма олдига чиқиш олдидан қоғозга ўзлари гапирадиган матнни олиб чиқишади, аммо нутқ жараёнида у ерда ёзилганларни ўқимай бошқа нарса ҳақда гапиришади ва бу самарали ҳамда таъсирчан чиқади.

Кўпроқ янгиликлар