Собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ўзининг уйини сотувга қўйди

Жамият 13 Март 2016 723

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ўзининг Лас-Вегас водийсидаги Хендерсон ёпиқ ҳудудида жойлашган уйини 1,5 млн долларга сотувга қўйди. Сотилаётган уйнинг нархи боксчи унга тўлаган нархдан 250 минг долларга арзонроқни ташкил қилмоқда. Боксчи бу уйни баскетболчи Жален Роуздан 2008 йилда сотиб олган.

Уй яқиндагина таъмирдан чиқарилганига қарамасдан, 49 ёшли боксчи уйи жойлашган кўчадан янада каттароқ уйни сотиб олгани сабаб уни сотишга қарор қилган.

Янги уй Майкга 2,5 млн долларга тушган. Янги уйда 6 та ётоқхона, ҳовуз, ички ҳовлида камин бор. Майкнинг сотилаётган уйида ҳам ҳовуз, уйга кираверишда шаршара, 5 та ётоҳхона, 6 та санузел, 3 та дам олиш зонаси, винолар сақланадиган ертўла, мультимедиа хонаси бор.

"Темир Майк" 20 йиллик боксчилик фаолиятида 400 млн долларга яқин пул ишлаб топган, бироқ 2003 йилда банкрот деб тан олинганди. Бироқ 2-3 йилдан кейин Тайсоннинг ишлари шунчалик юришиб кетганки, у яна қимматбаҳо уйлар сотиб олишни бошлаган.

Тайсон бир қатор мағлубиятсиз жанглари эвазига машҳурликка эришган, бир неча бор турли чемпионлик унвонларини қўлга киритган. Ўз вақтида дуёнинг энг зўр боксчиси деб ҳисобланган. Тайсон, шунингдек, 55 тадан кўпроқ фильмда ўзини ўйнаган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар