Ҳафта дайжести: Наврўзга тайёргарлик, Тошкент пропискаси, автомобиль олди-сотдиси ва бошқа соҳалардаги ўзгаришлар

Ўзбекистон 14 Март 2016 902

Ўтган ҳафтада Вазирлар Маҳкамаси томонидан 26 февраль куни қабул қилинган қарор оммага эълон қилинди. Унга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан келган фуқароларга вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш учун гувоҳнома берилади. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида истиқомат қилувчи фуқароларининг Тошкент шаҳрида вақтинча бўлишини назорат қилиш ишлари билан шуғулланиш ҳудудлардаги "Милиция таянч пункти"дан "Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими" ихтиёрига ўтказилди.

Шунингдек, ўтган ҳафтадан Наврўз байрамига тайёргарлик ишлари бошланди, ҳафта охирида эса умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди.

Давлат Рақобат қўмитаси эса Ўзбекистонда автомобил олди-сотдиси осонлаштирилишидан хабар берди. Шу кунларда GM Uzbekistan Chevrolet Aveo ишлаб чиқариладиган санани маълум қилди.


Шу ва бошқа хабарлар қуйида эслатиб ўтилади.

Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтиш тартиби ўзгартирилди

Тошкентга бир марталик иш учун келувчиларга гувоҳномалар берилади

Чет элда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар иш стажи Ўзбекистонда ҳисобга олинади

ИИВ: “Тозалаш” тадбири уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда

Давлат Рақобат қўмитаси: Ўзбекистонда автомобил олди-сотдиси осонлаштирилади

GM Uzbekistan Chevrolet Aveo ишлаб чиқариладиган санани маълум қилди

Ўзбекистондаги рекламаларда беҳаё саҳналар тақиқланади

Ўзбекистонда интернет тезлиги кескин тушиб кетиш сабаблари маълум қилинди

Оила билан кўриб бўлмайдиган томоша ёки бизни “думалатган” уятсиз гаплар

Кўпроқ янгиликлар