Жанубий африкалик болакай нотабиий узун тил билан туғилган эди. Тил шу қадар узун эдики, у ўз оғзини ёпа олмас ва ҳеч нарса ея олмай қолганди.

Шундан сўнг, болакай операцияни бошдан ўтказди ва унинг тили меъёрий ҳажмда қисқартирилди.

Афсуски, бу унинг оғзи билан боғлиқ ягона муаммо бўлмади. Бироз вақт ўтгач, боланинг ота-онаси унинг остки лаби пастга қараб ўса бошлаганини пайқаб қолишди. Улар тил жарроҳлик орқали тўғирланганлиги сабабли, лабни ўз ҳолига қайтишига умид қилишган эди. Бироқ 3 ёшли болакайнинг пастки лаби борган сари ўсиб, натижада у овқат тановул қилишда қийинчилик туғдира бошлади.

Ота-оналарнинг айтишича, мутахассислар боланинг тили ва лабидаги қон томирларининг юришида туғма нуқсон борлигини аниқлашди.

Боланинг отаси Тембисадаги (Экурхулени шаҳри) ресторанда ишлайди ва унда қиммат жарроҳлик операциясини ўтказиш имконияти йўқ.