Агарда самолётда ўзимизни шу суратлардаги қаҳрамонлар каби тутадиган бўлсак, бошқа авиайўловчилар ва борт хизматчиларининг нафратига учрашимиз аниқ. Собиқ стюардесса Шон Кэтлин ўзини самолётда одобсиз тутган авиайўловчиларни уялтириш мақсадида бутун бир сайт яратди ва унга уларнинг суратларини юклай бошлади.

Самолётларда фақатгина тасма тақиш ва гаджетларимизни ўчириб қўйиш қоидаларини эслатиш камлик қилса керак. Чунки бир хил одамлар учун парвоз пайтида одамийликни йўқотмасликни ҳам эслатиб ўтиш лозим.
Ҳамма нарса ижозат этилган ва кимдур мени самолётдан тушуриб юборар эдими деб ўйлаб, бир хил фуқаролар ўзларини жуда одобсиз тутишни бошлайдилар.

Даҳшатли авиайўловчиларнинг дунёнинг ҳар хил чеккаларидан олинган суратлари энди собиқ стюардесса Шон Кэтлиннинг Passenger Shaming (Йўловчиларни уялтириш) сайтига юкланмоқда ва бу йўл билан уларни озгина бўлса ҳам уялтириш мақсад қилиб олинган.

Жуда ҳам одобсиз ва маданиятсиз авиайўловчилар парвоз пайтида педикюр қиладилар, овқат учун столнинг устига оёқ қўядилар, маст бўлиб, ўзларини адабсиз тутадилар.

Бу киши ўзини хавфсиз қилиш учун қутқарув нимчасини тақиб олган.

Самолётда шуғулланишдан энг зўр машғулот бўлмаса керак!

Биз осмонга кўтарилиб бўлдикми? Энди вақтичоғлик пайти келди.

Бу столни устида кимдур кейин овқатланадику!

Балким бу мониторда йўловчи фильм томоша қилмоқчи бўлгандур, сизнинг маникюрларингизни эмас.