Уй вазифалари болалар учун зарарли деб топилди

Жамият 14 Март 2016 548

“Биз уйга берилган вазифалар болаларга мактабда яхши ўқишлари учун ёрдам бериши тўғрисида ҳеч қандай исбот топмадик”, - дейди Дьюк университети профессори Харрис Купер. Бу фикр уй вазифаларини ёқлаган кишиларни ҳам, унга қарши чиққанларни ҳам бирдек ҳайратда қолдирди.

Бу нимани англатади? Наҳотки, уйқусиз тунлар ва дарёдек тўкилган кўз ёшлар – бари бекор бўлса? Уй вазифаларисиз мактабда таълим бўлмайди, деган фикр онгимизга шу қадар жойлашиб олганки, хаттоки кўплаб ёши катта инсонлар унинг ҳаётимиздаги беқиёс ўрни ҳақида шубҳага боришга қўрқишади.

Фактлар нима дейди? Чинндан ҳам жажжигина ўқувчиларни қийнаш шартми? Маълум бўлишича, бошланғич синф ўқувчилари синфдаги дарс жараёнида маълумотларни тез қабул қилиб, яшхи баҳолар олишар экан. Уйга берилган қўшимча дарслар эса – биз фарзандларимиздан тортиб олаётган қимматбаҳо вақтга тенг. Тадқиқот ҳулосаси шуки, бошланғич синфдаги болаларга уйга бериладиган вазифалар керак эмас. Бу фикрга Аризон университети ўқитувчиси Этта Крэловек ҳам қўшилмоқда. Ҳаттоки, ўрта мактабларда ҳам уй вазифалар камроқ натижа беради.

Юқори синфдагилар учун эса уй ишилар яхши фойда бериши мумкин, бироқ унинг ҳам ўз меъёри бор. Масалан, қайтариш учун 4 соат вақт сарфловчи ўқувчиларга нисбатан 1,5 соат вақт ажратувчиларда ўзлаштириш кучлироқдир. Фантастика!

Бу натижалар нотўғри кузатувлар натижаси, деб ўйлашга шошилманг. Купер 1989 йилда 120 та ва 2006 йили яна 60га яқин тадқиқотлар ўтказиб, барибир уй вазифалрининг ижобий ва афзал томонларини топа олмади. Бироқ, улар болаларда мактабга нисбатан салбий муносабат уйғотиши мумкинлигини аниқлади.

Шу ҳолат кишини ҳавотирга солади. Мактабда эндигина таълим олишни бошлаган бола ўзида ўқишга нисбатан муҳаббатни шакллантириши лозим. Аммо уй вазифалари уни мактаб ва илмдан бутунлай кўнгли совишига сабаб бўлади. Болалар боғча пайтидаёқ 11 ёшда кузатиладиган ўқишга нафрат кўзи билан қарашга олиб келувчи “тинимсиз меҳнат” даврини бошдан кечиришмоқда.

Минглаб оила ҳар оқшом уй вазифаси устида бир-бири билан тортишади. Ота-оналар мажбурлаб, кўндиришга ҳаракат қилишади. Ҳорғин болалар эса норози бўлиб, бақиришади. Кун сўнгида бир-бирларини қўллаб-қувватлаш ўрнига, мияга ўрнашиб олган қуйидаги саволни беришга одатланиб олишади: “Уй вазифангни бажардингми?”

Болалар катталарнинг ёрдамига ҳамиша муҳтож. Бироқ катталар кўмагини ола туриб, улар “патрульдаги полициячи” ролини ўйновчи ота-оналарига суяниб иш кўришга одатланиб қолишади. Доимий бақир-чақир ва можаролар эса уй вазифасининг асосий мақсади ҳисобланган маъсулиятга путур етказади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар