Хонанда Шаҳнозабону оламдан ўтди

Жамият 14 Март 2016 29972

14 март куни, тонгда эстрадамизнинг таниқли хонандаси Шаҳнозабону оламдан ўтди. Маълумотларга кўра, у яқинда оғир жарроҳлик операциясини бошдан ўтказган эди.

Маълумот учун, хонанда 1975 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Унинг “Қизалоғим”, “Дўст”, “Қизғонаман” каби қўшиқлари мухлислар эътиборига сазовор бўлган.

Kun.uz сайти Шаҳнозабонунинг оила аъзоларига ўз ҳамдардлигини билдиради.

Кўпроқ янгиликлар