Раметовлар оиласининг кенжа вакили, актёр ва хонанда Азиз Раметов фильм суратга олиб, режиссёрликда ҳам ўзини синаб кўрмоқчи. Бу ҳақида “Даракчи” нашри хабар берди.

Трагик мелодрама жанридаги “Кўзмунчоғим”фильмида, албатта, Жумадулла ва Саида Раметова, Азиз Раметов, шунингдек, Маҳфуза Асатуллаева, Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова, Зара Ширинова ва бошқа актёрлар турли ролларни ижро этади.

“Режиссёрлик ишига фильм катта экранларга чиққачгина холис баҳо беришингиз мумкин”, деб ёзади нашр.