«Челси» Ибраҳимович учун курашга қўшилди

Спорт 15 Март 2016 356

«ПСЖ» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович янги мавсумда Англия премьер-лигасида пайдо бўлиши мумкин. Мавсум якунида парижликлар билан шартномаси якунланиб, эркин агентга айланадиган бу футболчи ёзги трансферлар даричаси вақтида диққат марказида бўлиши кутилмоқда.

Журналист Жанлуки Ди Марционинг Sky Sport Italia нашридаги колонкасида ёзилишича, 34 ёшли бу швециялик футболчига америкаликлар, хитойликлар, италияликлар («Милан») билан бир қаторда Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаларидан қизиқиш билдирилаётганди. Энди бу курашга «Челси» жамоаси ҳам қўшилган.

Ибраҳимович ўз келажаги бўйича аниқ қарор қабул қилмаган, лекин у «ПСЖ» билан шартномасини узайтирмаслиги ойдинлашмоқда.

Златан Ибраҳимович: «Эйфел минораси ўрнига менинг ҳайкалимни ўрнатишсагина «ПСЖ»да қолишга рози бўламан»

Кўпроқ янгиликлар