Россия Федерацияси президенти матбуот котибининг қизи Лиза Пескова Инстаграмдаги саҳифасида мамлакатдаги таълим тизимини ислоҳ қилиш лозим, деб маълум қилди.

Унинг фикрича, мактабда ўқиш давомида олинган ортиқча маълумотлар имтиҳондан сўнг керак бўлмай қолади.

Давлат таълим стандартлари ўта оғир, ўқувчи-талабаларни толиқтиради ва аксарияти, умуман нокерак фанлар ва мавзулардан иборат. Имтиҳон саволлари эса доҳийлар учун тузилган, шунинг учун ҳамма тайёр жавобларни топишга ёки сотиб олишга ҳаракат қилади, деб ҳисоблайди у.

Россияда ўқитиш тизими тўғрисида нолир экан, Лиза Франция таълим тизимини намуна сифатида кўрсатди, деб хабар беради “Мел” нашри.

18 ёшли Лиза Пескова 2015 йилда отаси – РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков – ва олимпия чемпиони Татьяна Навканинг никоҳ тўйи муносабати билан ОАВга берган қатор интервьюлари орқали эл оғзига тушган эди.

Аввалроқ Лиза отаси унинг МДУда ўқиб, Россияда яшашини хоҳласа ҳам, унинг ўзи Парижни орзу қилишини маълум қилганди.