"ПСЖ"ни мавсум якунида тарк этишини "Париждаги Эйфел минораси ўрнига ўз ҳайкали ўрнатилиши эвазигагина жамоада қолиши мумкинлиги" ҳақидаги антиқа сўзлар билан ифодалаган швециялик ҳужумчи Златан Ибраҳимович тез орада бу гапи учун жавоб олди.

Унга Париж пойтахти рамзи бўлмиш миноранинг твиттердаги аккаунти орқали жавоб қайтарилган.

"Менга сенинг юмор туйғунг ёқади. Парижни бу ердан туриб кузатиш жуда зўр. Аммо... минора - бу мен!", дейилади Эйфел минорасининг расмий аккаунти жавобида.

Златан Ибраҳимович: «Эйфел минораси ўрнига менинг ҳайкалимни ўрнатишсагина «ПСЖ»да қолишга рози бўламан»