Ҳаёт асло тўхтаб қолмаслигига 10 мисол

Жамият 15 Март 2016 1925

Кўпинча муаммолар биздан сўраб ҳам ўтирмай ҳаётимизга кириб келади ва бизни ташвишлар гирдобида қолдиради. Ким учундир бу вақтинчалик ташвиш бўлса, яна кимнингдир ҳаётини бир умрга ўзгартириб юборади.

Биз бундай онларда сизга далда зарур деб ҳисоблаймиз. Шунинг учун сизга ҳаётнинг кутилмаган совға ва синовларини мардонавор кутиб олиб, бу синовларни енга олган инсонлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ник Вуйчич

 

Қўлсиз, оёқсиз бўлса-да, руҳий жиҳатдан ҳайратомуз даражада кучли бўлган бу инсон нафақат тушкунликка тушмади, балки инсон ҳар қандай шароитда, ҳаттоки имконсиздек кўринган вазиятда ҳам яшаш мумкинлигини исботлай олди. Ник гольф ўйнайди, серфинг билан шуғулланади, нотиқлик қилади, дунё бўйлаб саёҳат қилади. Яқинда унинг иккинчи фарзанди дунёга келди. Кўчада болалар унга нима бўлгани ҳақида сўрашса, Ник “Ҳаммаси сигарет сабабли!” деб жавоб беради.

Билл Портер

 

Агар инсоннинг мақсади бўлса ва энг муҳими, бу мақсадга эришиш истаги жуда ҳам кучли бўлса, ҳеч қандай касаллик орзуга эришиш йўлида тўсиқ бўлолмайди. Билл Портер туғилганданоқ церебрал фалаждан азият чекди. У савдо соҳасида ишлашни истарди. Ва у бу истагига эришиб, Американинг энг яхши сотувчиларидан бирига айланди. Унинг кучли иродасига бағишлаб, “Эшикдан эшиккача” (Door to Door, 2002) фильми суратга олинди. Бу фильмни ўзлари ҳаётда шуғулланишни истаган бўлишса-да, истаган соҳаларида фаолият юрита олмаган, бу соҳа учун яратилмаганман деб ўйлайдиган инсонлар албатта томоша қилишлари лозим.

Евгений Смирнов

Раққос учун рақсга тушиш имкониятидан маҳрум бўлишдан ҳам даҳшатлироқ нарса йўқ. Агар профессионал раққос йўл транспорт ҳодисаси оқибатида оёғидан ажралиб қолса нима қилади?Рақсга тушишда давом этиши лозим! Брейк-данс бўйича Россия чемпиони Евгений Смирнов оёғидан айрилгач, рақсга тушишни қайтадан ўрганишга тўғри келса-да, шундай йўл тутди. Унинг рақс шоуларидан биридаги чиқиши орқали инсоннинг ирода кучи нақадар кучли эканлигини ва ҳаттоки бир оёқда ҳам ажойиб рақсга тушиш мумкинлигини исботлади.

Олеся Владикина

 

Мана бу мафтункор ва гўзал қизга қаранг. Олеся 20 ёшга тўлганда тақдирнинг оғир синовига учради: Таиландда юз берган ҳалокатда нафақат дугонасини, балки чап қўлини ҳам йўқотди. Бу воқеа унинг ҳаётини батамом ўзгартириб юборди, лекин у тўхтаб қолмади. У икки марта Паралимпия ўйинларида муваффақиятли қатнашиб, икки марта биринчи ўринни эгаллади ва жаҳон рекордларини ўрнатди. Дарвоқе, қиз протез қўлдан фойдаланишни рад этди ва барча ишларни бир қўлида аъло даражада бажаради.

Сильвестр Сталлоне

Буюк актёр бўлиш учун фақатгина ташқи кўриниш гўзал бўлиши керак деб ўйлайсизми? Асло ундай эмас. Агар шундай деб ўйласангиз, у ҳолда Сильвестр Сталлоненинг ҳаёти ҳақида билмас экансиз.

Туғма жароҳат сабабли унинг юзининг чап қисми мушаклари қотиб қолган, оғзи ҳам бироз қийшайган, қовоғининг бурчаги осилиб қолган, тили ҳам қисман фалажланиб қолган (шунинг учун Сталлоне бироз қийналиб гапиради). Энди эса айтинг: бу жисмоний камчиликлар унинг замонамизнинг энг машҳур актёрларидан бири бўлишига халақит бердими?

Андреа Бочелли

Кўзи ожизлик инсонни атрофидаги оламни кўриш имкониятидан маҳрум қилади, лекин уни ҳис этиш имкониятидан жудо қилолмайди. Эҳтимол италиялик Андреа Бочелли, классик ва оммабоп қўшиқлар ижрочисига қўшиқлари орқали тингловчилар қалбини забт этишига айнан шу нарса ёрдам берар?  Уч фарзанднинг отаси бўлмиш Андреа Бочелли яқинда иккинчи марта уйланди ваҳаётдан мамнун. Унинг айтишича, “ташқи” нигоҳдан маҳрум бўлса ҳам, у “қалб кўзи” орқали ҳамманарсани кўра олади.

Мэдлин Стюарт

 

Орзу бор экан, ҳеч қандай касаллик унинг амалга ошишига тўсқинлик қилолмайди. Даун сидромига чалинган Мэдлин Стюарт подиумга модель сифатида кўтарилишни орзу қиларди. Ва у буни уддалади. Албатта бунга эришиш учун ҳаракат қилишга тўғри келди: қиз спорт билан шуғулланди ва 20 кгга озди, сўнгра узоқ вақт давомида моделлик агентликларига киришга ҳаракат қилди, бироқ агентликлар уни моделлар сафига қабул қилишга шошилишмади. Аммо Мэдлин мақсадига эришди: аёллар учун спорт кийимлари ишлаб чиқувчи Manifesta бренди билан йирик шартномани имзолади. Яқинда эса у Нью-Йоркда ўтказилган мода ҳафталигида иштирок этди. Агар чин дилдан хоҳласанг, орзуингга албатта эришасан.

Виктория Дюваль

Спортчи ҳар доим спортчилигича қолади. Буни Хожкин лимфомаси касаллигини енгиб, машғулотларни давом эттирган ва Катта дубулға турнирида муваффақиятли қатнашган америкалик 20 ёшли теннисчи Виктория Дюваль исботлади. Аммо бизнингча, Виктория энг асосий мусобақада ғалаба қозонди. Ушбу мусобақада унинг ашаддий рақиби касаллик бўлса, мукофоти қимматли ҳаёт бўлди.

Шантель Браун-Янг

Бу моделнинг гўзаллик тарихи ҳақиқатан ҳам ғайриоддий: Шантелнинг бутун танасида тери пигментацияси бузилган, тиббиёт тили билан айтганда “витилиго” деб аталмиш доғ қоплаган эди. Чиройли қад-қомат ва гўзал чеҳрага эга бўлган қиз бу камчиликни устунликка айлантиришга қарорқилди ва охир-оқибат машҳур моделга айланди. “Дунёда оқ ва қора танли одамлар мавжуд, мен эса ҳар икки тоифага мансубман”, деб ҳазил билан ўз ташқи қиёфасига изоҳ беради Шантель.

Ксения Безуглова

Икки фарзанднинг онаси, Италиянинг ногиронлар аравачасида ўтирадиганлар орасида ўтказиладиган Vertical гўзаллик танлови ғолибаси, жамоат арбоби, шунчаки ҳаётдан завқ олиб яшайдиган ва кўплаб режалари бор – буларнинг бари Ксения Безуглова ҳақида. Фавқулодда ирода кучи ва ҳаётга умид билан қарайдиган Ксения ногиронлар аравачасига михланганинг билан ҳаёт давом этиши мумкинлигининг ёрқин исботидир!

P.S.

Ҳа, ҳаёт инсонни ҳар томонлама тез-тез синаб кўришни ёқтиради. Бироқ унинг барча инжиқликлари, адолатсизликларига қарамасдан, ҳаёт барибир гўзал. Ҳаттоки у “гача” ва “дан кейин” деб аталадиган вазиятларда ҳам унинг бизга кутилмаган совғаси бўлиши мумкин. Бу ўз қатъиятингни кўрсатиш ва бахтли бўлиш имконияти! Юқорида номлари келтирилган инсонлар бунга ёрқин мисол бўла олади. Улар соғлом инсонлар учун ҳам ўзига хос намуна бўла олишади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27544 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14546 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55696 Жамият
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 0 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 143 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 126 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1269 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 934 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 683 Жаҳон
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
22:50 / 22.08.2017 179 Спорт
Кўпроқ янгиликлар