14 март куни The Verge нашриёти АҚШнинг биринчи хоними билан бўлган эксклюзив интервьюни тақдим этди. Оқ уйда Мишель Обама ва унинг алоқалар бўйича директори Кэролин Адлер ижтимоий тармоқларни ишлатишга бўлган муносабатлари ҳақида айтиб беришди, интервью видеосини эса нашриёт 360 даражали видео форматида тақдим этди.

Биринчи хонимнинг сўзларига кўра, ўспиринлар – бу шундай аудиторияки, улар газета ўқишмайди, эрталабки хабарларни кузатишмайди ва ҳаттоки АҚШ президенти маъмурияти нима билан шуғулланишига ҳам қизиқишмайди. Ҳаттоки, Барак Обаманинг Зак Галифианакиснинг шоусидаги чиқиш қилмагунча, унинг қизларини ҳам стол атрофида овқат устида сиёсат ҳақида суҳбатлари ҳайрон қолдириши қийин эди.

“Биз кечки тушлик вақтида суҳбатлашиб, овқатланаётган эдик. Барак Обама Путин билан гаплашиши, ядро қуролланиш шартномалари ҳақида суҳбатлашиши мумкин эди. Лекин у “Ҳа, айтганча, мен „Between Two Ferns” шоусида суратга тушдим”, дейиши билан суҳбат шундай тўхтади ва Малия (катта 16 ёшли фарзанди) “Нима?” деди”, — дея сўзлаб берди АҚШ биринчи хоними Мишель Обама.

Ёш аудиторияни тушунишнинг ягона йўли бу уларнинг тилида, ижтимоий тармоқларни ва машҳур мобиль дастурларнии ишлатиш ҳисобланади. Мисол учун, Оқ уй Vine сайтида (436 мингдан зиёд обуначилар) ўзининг расмий блогига эга ва ойнинг охирларида Мишель кўпгина машҳур вайнер билан бирга сайтда пайдо бўлган.

Адлернинг сўзларига кўра, Оқ уй бюджети чекланган бир пайтда ижтимоий тармоқлар аудиторияга муҳим хабарни етказиш учун қўл келади.

“Бизга бюджетимиз чекланган бир пайтда, имкониятларни топиш учун жуда ҳам уддабурон бўлишимизга тўғри келади, бу эса стартапга ўхшаб кетади”, — дейди Кэролин Адлер.

Интервьюга олинган барча фотосуратларда Мишель Обама қўлида айфон (тахминан, iPhone 6 ёки 6s) ушлаб турибди, лекин унинг логотипи ўчириб қўйилган. Унинг ходимлари билан коллектив тушган суратда ҳам уларнинг қўлидага айфонларнинг ҳам логотиплари ўчирилган.

Йўқолган логотиплар тасодиф эмас. Биринчи бош суратда иккита Samsung телефонидаги логотиплар эса қолдирилган. Бу ҳақида The Verge нашриётидан изоҳларда сўрашган, лекин нашриёт бунга жавоб бермаган.