Роналду «Лас-Пальмас»га қарши ўйинда шахсий антирекордини қайд этди

Спорт 15 Март 2016 484

«Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 29-турида «Лас-Пальмас»га қарши кечган учрашувда (2:1) ўз шахсий рекордини янгилади.

У 90 дақиқа давомида майдонда бўлган ва атиги 28 марта тўпни қабул қилган.

Португалиялик футболчи учун бу Примерада энг салбий натижа бўлди. Унинг бу борадаги аввалги антирекорди 21 февраль куни «Малага»га қарши сафар учрашувида (1:1) қайд этилган, ўшанда у ўйин давомида тўпга 37 марта тегинганди.

Роналду Португалия терма жамоаси сафида 6 марта бунданда ёмон натижа кўрсатган, бироқ ўша ўйинларда у 45 дақиқа ёки унданда камроқ ҳаракат қилган.

Жорий мавсумда Роналду примера доирасида 29 ўйинда майдонга тушиб, 27та гол урган ва 9та голли узатмани амалга оширган.

Кўпроқ янгиликлар