«Арсенал» жамоаси бош мураббий Арсен Венгер ўз лавозимини тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар қилган.

Хабарда ёзилишича, Венгер лондонликлар клубини бошқаришда давом этишни истайди, аммо у мухлисларнинг жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишини муҳим ҳисоблайди.

Венгер агар мухлислар уни қўллаб-қувватлашини ҳис қилмаса, истеъфога чиқишини айтган.

Франциялик ушбу мутахассиснинг амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар тузилган ва у бу шартномани охиригача ўташи ва кейин кетиши айтилмоқда.

Айни вақтда лондонликлар жамоаси 30 тур ўйинларидан кейин турнир жадвали пешқадами "Лестер"дан 11 очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринда бормоқда. Лекин "Арсенал" "Лестер"дан битта кам ўйин ўтказган.

Венгер бир жамоада узоқ вақт давомида ишлаётган биринчи рақамли мураббийга айланди

Арсен Венгер: «Агар мен муносиб бўлмаганимда, «Арсенал» раҳбарияти мени 19 йил ушлаб турмас эди»

Арсен Венгер: «Мухлислар совринга тўйишмайди»

Аарон Рэмзи: «Арсенал» мухлислари Венгернинг истеъфоси сўралган баннер кўтаришганидан шокка тушдим»