Украинанинг Львов шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионлик тожи учун баҳслар якунланди. Унда 2015 йилги жаҳон чемпиони украиналик Мария Музичук хитойлик Хоу Ифанга қарши 9 партиядан иборат баҳс ўтказди.

Баҳслар якунида Хитой вакилининг 6:3 ҳисобида ғалабаси қайд этилди ва у шахмат тожи соҳибига айланди.

Тўққизинчи партия 46-юришдан кейиноқ хитойликнинг мағлубияти билан тугаган. Бунгача ўтказилган 8та партиянинг 4тасида дуранг, тўрттасида 22 ёшли хитойлик шахматчи қизнинг ғалабаси қайд этилганди.

Регламентга кўра, 10та партия ўтказилиши, 5:5 ҳисоби қайд этилса, қўшимча партияга ўтилиши белгиланганди.

Қайд этиш керакки, Хоу Ифань 2010-2012 ва 2013-2015 йиллар давомида ҳам жаҳон чемпионлиги унвонини ўзида сақлаб турган.

Жаҳон чемпиони бунга даъвогарларлар билан ўйинлар натижасига кўра маълум бўладиган эркаклар ўртасидаги шахматдан фарқли равишда, аёллар ўртасида чемпион аралаш схемада аниқланади. 2010 йилдан бери улар ўртасидаги жаҳон чемпионатлари нокаут тизимида ўтказиб келинмоқда.