Москвада “Евровидение-2016” мусиқа танловининг беларуслик иштирокчиси IVAN (Саша Иванов) камондан ўзини қўлини шикастлаб қўйди, деб хабар бермоқда “Русская служба новостей” нашри.

Маълум қилинишича, бу нохуш воқеа “Евровидение кундаликлари”ни суратга олиш ишлари вақтида юз берди. Мусиқачи камон ипини тортганда камон ўқи чиқиб кетиб, қўлига кириб кетган. Суратга олиш ишлари хонандага тиббий ёрдам бериш учун тўхтатилган.

“Танловлар деб нималарга бормайсан. Бу қандай юз берганини билмайман, эҳтимол тажрибам йўқлиги панд бергандир. Балки мен барчасини чиройли бажариш учун бироз меъёридан ошириб юборганим учун бўлгандир. Энди боғланган қўл билан камон отиш ноқулай бўлади, шунинг учун бугунга шу билан рицарлик жасоратлари етади. Хавотирланманг, тўйгача тузалиб кетади”, деб айтди хонанда.