Британия ёввойи табиат паркида истиқомат қилувчи қизил панда “маънодор” юз ифодалари билан интернет юлдузига айланди.

Бамбук баргларини истеъмол қилиш чоғида юзини ғаройиб бужмайтириб, имо-ишоралар қилувчи жонзот ҳақида бирданига бир неча ғарб ОАВ, жумладан, UPI ва USA Today мақола тайёрлашди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кўнглини кўтарган интернетнинг янги қаҳрамони Paradise ёввойи табиат паркида яшайди.