79 йил аввалги Bugatti 10 миллион долларга сотилди

Технология 16 Март 2016 464

Март ойининг ўртасида Флориданинг Амелия-Айленд оролида ўтказилган кимошди савдосида 1937 йил намунаси бўлган Bugatti 57SC Sports Tourer спорткари сотувга қўйилди. Автомобиль 9.73 миллион долларга сотилган.

Кимошди уйи вакилларининг сўзларига кўра, мазкур машина нафақат аукционда энг қимматга сотилган Bugatti 57S, балки Амелия-Айлендда савдога қўйилган энг қимматбаҳо уруш даври автомобили саналади. Намунанинг бошланғич нархи 6 миллион долларни ташкил этган. Спорткарнинг янги соҳиби исми ошкор этилмаган америкалик хусусий коллекциячи бўлди.

Сотиб юборилган Bugatti 57SC Sports Tourer 1937 йилда янги ҳолатда Нью-Йоркка келтирилган. Бир йилдан сўнг, Лондондаги моторшоуда намойиш этилган. Автомобильда 200 от кучи қувватли 3.3 литрли саккиз цилиндрли мотор жойлашган. Спорткар барча ғилдиракларида тўрт поғонали механик узатгич қутиси ва гидравлик дўмбира тормоз механизмига эга.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар