Никоҳ тўйи санаси қариндошининг тўйи билан бир йилга тўғри келган англиялик жуфтлик саёҳатга жўнаб, ўз тўйини 8 та давлатда нишонлади, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Амалия ва Бретт Ирвинг Бреттнинг укаси никоҳ тўйи уларнинг никоҳ тўйи бўладиган йилга белгиланганини билиб қийин танловга дуч келдилар.

Амалиянинг айтишича, улар тўйдан кейин Африкага сафари-турга жўнашмоқчи бўлган. Бироқ Бреттнинг укаси уларнинг тўйи бўладиган йилда уйланишга қарор қилган ва жуфтлик икки тўйдан бирини танлашига тўғри келган, чунки улар фақатгина бир ойгина таътил олишлари мумкин эди.

Амалия бу ҳолатнинг кутилмаган ечимини топди. У ўз қаллиғи Бретт билан ўз ватанлари Англияда тўй маросими ўтказмасдан никоҳдан ўтишди. Тўйга ишлатмоқчи бўлган 10000 фунт стерлингни эса 8 та давлатга саёҳатга сарфлашди. Улар ташриф буюрган ҳар бир давлатда кичкинагина тўй ўтказишди. Амалия ҳар бир янги давлатда нишонланган тўйларида янги кўйлак кийган. У бу кўйлакларини ўзи билан олиб юрган. Бретт ва Амалия Франция, Хитой, Россия, Монголия, Непал, Маврикия, Ҳиндистонга саёҳат уюштиришган.

Уларнинг саёҳати ЖАРда якунланган, улар бу ерда Бреттнинг укаси тўйига келиб қўшилишган. Жуфтлик 9 йилдан бери яшайди, бироқ эндигина ўз муносабатларини қонунийлаштиришга қарор қилган. Уларга саёҳатлари давомида 5 ёшлик ўғиллари ҳам ҳамроҳлик қилди.