АҚШда шоир Сергей Есениннинг ўғли вафот этди

Маданият 16 Март 2016 711

АҚШда россиялик таниқли шоир Сергей Есениннинг ўғли бўлган, диссидент, шоир, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракати фаоли, файласув ва математик Александр Есенин-Вольпин 91 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг дўстларига асосланган ҳолда "Интерфакс" хабар тарқатган.

Есенин-Вольпин 1965 йилда Собиқ Иттифоқ ҳудудида ўтказилган "Ошкоралик митинги" ташкилотчиларидан бири бўлганди.

У 1924 йилнинг 12 майида ҳозирги Санкт-Петербургда (ўша вақтда Ленинград) туғилган. Унинг онаси шоира ва таржимон Надежда Вольпин. Надежда Вольпин ва Сергей Есенин ўртасида бир неча муддат ишқий муносабатлар бўлган ва улардан шу фарзанд дунёга келган. 1933 йилда у онаси билан Москвага кўчади ва кейинроқ шу шаҳардаги Москва давлат университетининг механика-математика факультетини тамомлайди. Кейин Черновцда иш фаолиятини давом эттиради.

У 1949 йилда аксилсовет руҳида ёзилган шеърлари учун илк марта психиатрия клиникасига ёқтизилади. Кейин уни Калининградга кўчиришади. 1953 йилда у амнистия қилинган, 5 йил ўтиб шоир Есениннинг ўғлини яна бир бор руҳий касалликлар шифохонасига ётқизишган.

1965 йилги судларнинг ошкоралиги талаб қилиб чиқилган митингда у ва шериклари Андрей Синявск ва Юлия Даниэл устидан суд жараёни ошкоралиги талаб қилинганди.

1968 йилда Есенин-Вольпин яна бир марта руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилади. 1973 йилда у ердан чиқарилиб, АҚШга жўнатиб юборилади. 1989 йилдан кейин кичик Есенин тез-тез Россияга келиб турган.

Кўпроқ янгиликлар