Испаниянинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоасининг ЕЧЛ 1/4 финалига йўлланма олишига сабаб бўлган ПСВга қарши ўйини (0:0, пенальти бўйича 8:7) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Чорак финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. Биз Европанинг энг кучли саккиз жамоаси орасида эканимизни яхши ҳис қилиб турибмиз ва бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз.

Учрашувни 4–3–3 тактик чизмаси орқали ютишга ҳаракат қилдик. Ўйиндан кейинги пенальтилар серияси учун ҳеч қандай машғулот олиб бормагандик. Бундан ҳеч қандай маъно кўрмагандим. Пенальтичиларни ёрдамчим худди ўтган йили «Байер»га қарши бўлгани каби Херман Бургос танлади. Уни бу ғалаба билан табриклаш керак. Бундай қарорни қабул қилишнинг ўзи бўлмайди. Бу худди шахмат партиясига ўхшайди», — деди Симеоне.