Эрон ва Саудия Арабистони давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг кескинлашиб кетгани сабабли бу давлатларнинг футбол жамоалари ўртасида Осиё Чемпионлар Лигасидаги учрашувлар бетараф майдонларда ўтказилади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Турнир бошланиши арафасида «A», «B», «C» ва «D» гуруҳлари тақвимига ўзгартиришлар киритилган, бу гуруҳлардаги Эрон ва Саудия Арабистони жамоалари учрашувлари 5-6 турларда бўлиб ўтиши белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 2 январь кунида Саудия Арабистони ИИВ 37 нафар маҳбусга чиқарилган ўлим ҳукми ижро этилганини маълум қилган, улар орасида мамлакатдаги шиалар хатиби Нимр ан-Нимр ҳам бўлган.

3 январь куни Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонасига маҳаллий аҳоли томонидан ҳужум уюштирилди. Шундан сўнг, Эрон ҳукумати элчихонага ҳужум қилган кишиларни ҳибсга олди. Лекин шунга қарамасдан, Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил ал-Жубайр Эрон билан дипломатик алоқаларнинг узилгани ҳақида маълум қилди.

Маълумот учун, ОЧЛнинг амалдаги чемпиони Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» жамоаси ҳисобланади.