Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи муқаддам судланган Шохруҳ Авазов ва Отабек Юсупов (исм-шарифлар ўзгартирилган) жиноят ортидан пул топишни ният қилишади. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманига келишиб, шу ердан ўтувчи “Тошкент—Термиз” йўлининг Термиз йўналиши бўйлаб, ҳаракатланиб келаётган бухоролик Неъмат Келдиёров бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк машинасининг орқа томонига мотоциклда келиб, автомашина эшигига осилган қулфни бузган ҳолда, унинг юкхонасидаги 16 миллион сўмлик дори-дармон воситасини ўғирлашади.

Кейинги сафар улар сафига муқаддам судланган Шамсиддин Тўхтаев ҳам қўшилади. Бу сафар жиноий тўда Тошкент йўналиш бўйича навоийлик фуқаро Жавлон Зоҳидов бошқариб келаётган “ISUZU” юк машинаси бўлди. 16 миллион 487 минг сўмлик дори-дармон воситаси ўғирланди.

Учинчи сафар эса улар ИИБ ходимларининг тезкор ҳаракатлари туфайли қўлга олиниб, уларнинг “фаолияти”ига якун ясалди.