2016 йилнинг 15 март кунида Тошкент молия институтида «Футбол – миллионлар ўйини» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирга ФИФА рефериси, Халқаро тоифадаги ҳакам Равшан Эрматов ва таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев ташриф буюришди. Тадбирда Равшан Эрматов ФИФА рефериси бўлгунига қадар босиб ўтилган машаққатли йўл ҳақида, футбол бўйича жаҳон чемпионатларида ҳакамлардаги руҳий ҳолат ва босим, бўлиб ўтган қизиқарли воқеалар ҳақида талабаларга гапириб берди.

Таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаэв ҳам футбол ва шарҳловчилик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тадбирда футбол бўйича мусобақа ғолибларига совғалар топширилди. Тадбирнинг кулминацион нуқтаси тадбир сўнгида Тошкент молия институтидан эсдалик совға сифатида Равшан Эрматовга ўзининг бюсти топширилиши бўлди.

“Энди бирор бир давлатга кетсам, ушбу ҳайкал мени аёлимга эслатиб туради”, дея ўз хурсандчилигини баён этди Равшан Эрматов.

Тадбир қизиқарли ва савол-жавобларга бой тарзда ўтган.