Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилган академик чолғулар, эстрада ва анъанавий ижрочилик бўйича “Истеъдод” халқаро танлови ўз ниҳоясига етди.

Танловнинг ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.Иноятов мамлакатимизда мусиқа ва санъат таълими ривожига қаратилаётган эътибор ёшлар маънавиятини юксалтириш, халқимизни миллий ва жаҳон мусиқасининг нодир намуналаридан баҳраманд этишга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Халқ таълими вазирлиги ва Бастакорлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Истеъдод” халқаро танловида 10 дан ортиқ давлатдан 160 нафардан ортиқ иқтидорли ёш ижрочилар иштирок этди.

“Истеъдод” халқаро танлови 2 та босқичда фортепиано, торли чолғулар (скрипка, альт, виолончель, контрабас), эстрада хонандалиги ва анъанавий хонандалик йўналишларида бўлиб ўтди.

Қизғин ва дўстона кайфиятда ўтган танлов янгидан-янги номларни кашф этди. Халқаро мутахассислардан иборат танлов ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра 56 нафар иштирокчи танловнинг ғолиб ва совриндори бўлишди.

“Истеъдод” халқаро танловининг I, II, III ўрин совриндорлари Халқ таълими вазирлиги томонидан лауреатлик дипломи ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.

Мазкур нуфузли халқаро танловда 1-даражали диплом билан тақдирланганлар:

Фортапиано йўналишида

Анна Дўстмуротова – кичик гуруҳ,Ўзбекистон
Бекзат Рақымов – кичик гуруҳ, Қозоғистон  
Азиз Эргашев – катта гуруҳ,Ўзбекистон

Торли чолғулар (скрипка, альт, виолончель, контрабас) йўналишида

Отабек Гучкулов – вилончель, кичик гуруҳ, Ўзбекистон
Бахтыжан Толжума – виолоченль, кичик гуруҳ, Қозоғистон
Абылай Нурлыбек – скрипка, кичик гуруҳ, Россия Федерацияси
Жанель Саламатова – виолончель, кичик гуруҳ, Қозоғистон
Шоҳруҳ Раҳимбердиев – скрипка, катта гуруҳ, Ўзбекистон
Сардор Ибрагимов – виолончель, катта гуруҳ, Ўзбекистон
Жавлон Юсупов – контрабас, катта гуруҳ, Ўзбекистон

Эстрада хонандалиги йўналишида

Мадлен Мўминова – кичик гуруҳ, Ўзбекистон
Сардорхўжа Музаффаров – катта гуруҳ, Ўзбекистон

Анъанавий хонандалик йўналишида

Темуржон Рафиқов – кичик гуруҳ, Ўзбекистон
Мурад Ибрагимов – кичик гуруҳ, Азербайжон
Ўлмас Жумамуродов – катта гуруҳ, Ўзбекистон