Дўконларда “Марти Макфлай”нинг кроссовкалари пайдо бўлди

Маданият 17 Март 2016 625

Американинг спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси боғичлари автоматик тарзда боғланувчи янги “HyperAdapt 1.0” кроссовкаларини тақдим этди. Бундай кроссовкалар машҳур “Келажакка қайтиш” (Назад в будущее) фильмининг қаҳрамони Мартин Макфлайда мавжуд бўлган. 

Биринчи кроссовка Марти Макфлай ролини ижро этган актёр Майкл Жей Фоксга Nike компанияси томонидан ўтган йилнинг октябрь ойида тақдим этилган эди.

Кроссовкаларни сотиб олиш ҳуқуқи Nike+ клуби аъзоларига тақдим этилади. “Кроссовкаларни кийганингизда, товонларингиз махсус сенсорларни ишга солади ва тизим автоматик тарзда пойабзал боғичларини тортади. Икки ён тарафда боғични тортиш ва бўшатиш учун тугмалар мавжуд”, - деди кроссовка тақдимотида компаниянинг техник бўлими ходими Тиффани Бирс.

Мазкур модель янги кийимлар ва спорт аксессуарлари билан бирга намойиш этилди, шу йўл орқали компания 2020 йилнинг охирига келиб 50 миллиард доллар фойда кўришни режалаштирмоқда.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71662 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37279 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21592 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81365 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61958 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1185 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 835 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 769 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 348 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 661 Маданият
Кўпроқ янгиликлар