Ўтган ҳафта швейцариялик фотограф Тициана Вергари #WHPidentity лойиҳаси доирасида ўз инстаграм саҳифасида “вирусли сурат”ни омма эътиборига ҳавола этди. Акция иштирокчиларидан шахсиятни ифодаловчи сурат эълон қилиш сўралганди.

Ушбу суратда нечта қизнинг сурати ифодалангани ҳақида фойдаланувчилар ҳамон бир қарорга кела олмадилар. Масалан, баъзилар қизларнинг сони фақат иккиталиги, қолганлари кўзгу орқали “кўпайтирилган” иллюзия деб исботлашга уринсалар, қолганлар суратда икки жуфт эгизак қизлар борлигини уқтиришади.

Daily Mail суратга берилган изоҳларни ўрганиб чиқди ва Вергарининг “иккита” деган жавобини топди. Тахминларга кўра, қизлар фотографнинг ўз фарзандлари.