“Қараганда-Аксу-Аюли” автойўлида содир бўлган йўл транспорти натижасида Ўзбекистоннинг икки нафар фуқароси ҳалок бўлди. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошлаб юборилган. Бу ҳақда “NewTimes.kz” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

16 март куни Спасск қишлоғидан беш километр узоқликда “ВАЗ-2115” машинасини бошқариб кетаётган Қирғизистон фуқароси йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетади ва рўпарадан келаётган DAF русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи йўлларни музлагани туфайли бошқарувни йўқотган.

“Юз берган ЙТҲ натижасида “ВАЗ-2115” автомашинаси ҳайдовчиси ва икки нафар 57 яшар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган”, – дейилади берилган маълумотда.