Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг ўғлига 1 йилу 2 ойлик қамоқ жазоси белгиланди. Бу ҳақда Милан апелляция суди қарорига асосланиб ANSA агентлиги хабар тарқатган.

Суд Mediaset ҳолдинги вице-президенти Пьер Сильвио Берлускони ва унинг компаниядаги ёрдамчиси Феделе Конфалоньери Mediatrade компаниясининг киномаҳсулотларини намойиш қилиш ҳуқуқини қўлга киритишда молиявий фирибгарликни амалга оширган деб топди.

Прокурорлар айбланувчиларга 3 йилдан қамоқ жазоси сўрашганди. Суд уларга 14 ойдан қамоқ жазоси тайинлаган.

2014 йилнинг июлида бу иш бўйича суд қилинганлар, жумладан кичик Берлускони ва Конфалоньери оқланганди.