Урганчлик Р. Адиба шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, 1-синфда ўқийдиган қизи мактабдан келаётганида номаълум шахс унинг қулоғидаги қимматбаҳо зирагини алдаб ечиб олгани ва қочиб кетганлигини билдирди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.

Ички ишлар идоралари ходимлари ушбу жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва қўлга олиш юзасидан зарур-чора тадбирларни амалга оширди. Бунинг натижасида 20 ёшли Х.Р ушбу жиноятни содир этганликда айбланиб, қўлга олинди.