“Жанжал” сиёсат ҳақидаги сериалда америкалик миллиардер ва Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига давогар Дональд Трампга ўхшайдиган қаҳрамон пайдо бўлди. Бу ҳақида The Hollywood Reporter хабар берди.

“Жанжал” сериали АВС телеканалида эфирга узатилади. У жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассиснинг юқори мартабали мижозларга ёрдам бериши ҳақидаги воқеларни акс эттиради. Бош ролни Керри Вашингтон ижро этади.

Эпизодларнинг бирида АҚШ президентлиги учун давогар республикачи-миллиардер ва техаслик нефть магнати Холлис Дойл деган қаҳрамон пайдо бўлади. Унинг ролини Грегг Генри ижро этган.

Генри ўз қаҳрамонини Трампга қилинган энг зўр тақлид деб номлади, чунки унинг қаҳрамонида ҳам “миллиардлар ва ноўрин нутқлар” мавжуд эди.