Apple'нинг янги тақдимотидан нималар кутиш мумкин?

Технология 18 Март 2016 581

21 март куни Apple компанияси анъанавий гаджетларининг тақдимотини ўтказади. Бош янгилик – бу кучли техник хусусиятларга ва ёқимли нархга эга экрани 4 дюймли янги iPhone SE смартфони ҳисобланади.

Шунингдек, компания iPad Pro'нинг кичиклаштирилган русумини ва Apple Watch учун аксессуарларни тақдим этади. «Kun.uz» жамоаси янги қурилмалар атрофида айланаётган барча миш-мишларни бир мақолага жамлади.

iPhone SE

Март ойида Apple ўз тақдимотида iPhone 7'ни намойиш этмаслиги аниқ эди, чунки анъанавий равишда компания янги авлод смартфонларини кузда намойиш этади. Лекин тармоқларда 2014 йилдан буён компания қурилманинг кичиклаштирилган русумини тақдим этиши ҳақидаги миш-мишлар кенг тарқалганди.

Яқин кунларда экрани 4 дюймли янги iPhone'нинг номи iPhone 5SE (Special Edition сўзидан қисқартма) деб номланиши мумкинлиги ва iPhone 6 дизайнидан бир қанча кўчирмалар бўлиши тўғрисида қизғин суҳбатлар бошланиб кетди.

Кейинроқ эса, тахмин қилинган номдан 5 рақамини олиб ташлашди. Унинг ташқи кўриниши эса iPhone 5S дизайнининг қисмлари қўшилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Янги iPhone SE охирги флагман смартфон каби, кумушранг, кулранг, пушти ва олтинрангларда сотувга чиқарилади.

Техник жиҳатларга келадиган бўлсак, қурилма компаниянинг ҳозирча охирги ҳисобланган процессори A9 ва M9 билан, камера эса 12 мегапикселли матрица билан жиҳозланади.

4 дюймли экран «жонли расмлар»ни (Live Photos) кўрсата олсада, кенг реклама қилинаётган 3D Touch функциясига эга бўлмайди. Энг муҳим ўзгаришлардан бири, янги смартфон Apple Pay мобил тўловлар тизимини ишлатиш учун NFC-чипи билан қуролланади.

«Олмали» смартфон мухлислари учун яна бир муҳим хабарни 15 март куни Apple Insider тарқатди. Унга кўра, смартфон камераси 4K режимида тасвирга тушира олади.

Шунингдек, аккумуляторга ўзгартириш киритилиб, унинг ҳажми энди 1624 ёки 1642 мАс ни ташкил этади. Унинг нархи тахминан 400-500 доллар бўлиши кутилмоқда.

Apple Watch учун аксессуарлар

Компания тақдимотига таклиф этилган мухбирларнинг таклифномаларида кўпгина шамалар мавжуд. Энг эҳтимолий ишоралардан бири эса Apple Watch учун янги аксессуарлар тақдим этилиши бўлди.

Бундан ташқари, Чехиядаги Apple Store сайти олдиндан ақлли соатлар учун «милан ҳалқаси» (milanese loop) қўл бандининг янги русумини сотувга қўйди.

Шунингдек, тармоқдаги гап-сўзларга кўра, Буюк Британия ҳарбий-денгиз кучлари учун уч хил рангли билакузук ва «Hermes»дан янги чарм кўл бандлари тақдим этилиши кутилмоқда.

Apple Watch'нинг янги авлоди тақдимотини эса бир оз кутишга тўғри келади. Унинг намойиши кузда бўлиши мумкин.

Янги iPad Pro

Компаниянинг анъанаси нафақат кичик қурилмалар, балки катта қурилмаларни тақдим этиши ҳисобланади. Тармоқларда ўтган йили тақдим этилган iPad Pro'нинг янги русумини тақдим этиш режалаштирилганлиги тўғрисида хабарлар юрибди. Унга кўра, қурилма 9,7 дюйм экранли iPad Air 3 планшети бўлиши мумкин.

Биринчи профессионал қурилмадек, янги планшетда ҳам Apple Pencil'ни ишлата оласиз ва Smart Connector орқали симсиз клавиатураларни улай олиш мумкин бўлади, ҳамда қурилма иккита динамикларга эга бўлади.

Келажакда компания, фақатгина профессионал Pro ва Mini русумидаги плашетларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда, чунки шу йўл орқали, планшетлар бозори қисқараётган пайтда, компания ўзининг харажатларини камайтиришни ўйламоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46252 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7196 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18499 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1092 Спорт
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар