Мадриднинг «Атлетико» клуби директори Клементе Виллаверде Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финал «Барселона»га қарши кечадиган учрашуви борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Тасодифий йўл «Барселона» бизга рақиб бўладиган бўлди ва буни қабул қилишимиз керак.

Каталонияликларга қарши қаттиқ курашиш керак бўлади. Имкониятлар – 50 га 50. Биз Испания чемпионатида қанчалик кучли эканимизни кўрсата олмоқдамиз.

Барча рақибларга қарши ўйнаш мураккаб. Уларнинг қўлидан нима келишига ҳурмат билан қараш керак», – дея Виллаверденинг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА расмий сайти.