Цукербергнинг Пекиндаги эрталабки машғулотлари экология ва цензура ҳақида мунозара келтириб чиқарди

Жамият 18 Март 2016 610

Facebook раҳбари Марк Цукерберг ўз саҳифасида Пекиннинг Тяньаньмэнь майдонида эрталабки югуриш машқларини бажариш чоғида олинган суратини эълон қилди. Суратга берилган изоҳларда ХХР пойтахтининг ифлосланган ҳавоси ва Хитой интернет-цензураси тўғрисидаги баҳс-мунозаралар авж олиб кетди.

Цукерберг югурган пайтда, кўрсаткичларга кўра, Пекин ҳавоси ўта ифлосланган бўлгани тармоқ фойдаланувчиларини ҳайрон қолдирган. Бу ҳақда TechAsia портали Air Quality иловасининг скриншотини далил қилган ҳолда ёзди.

Шунингдек, фойдаланувчилар айнан 1989 йилда Таньаньмэнь майдонида талабалар қўзғолонининг бостирилганини ҳам эслашди. Бундан ташқари, баъзилар Цукербергдан Хитойдаги қатъий интернет-цензурасига қарамасдан суратни қандай чоп эта олгани ҳақида сўрашган.

Маълумот учун, Хитой ҳудудида фейсбук ижтимоий тармоғи расман ёпиқ.

 

Кўпроқ янгиликлар