Дарахтдан ясалган қўлбола компьютер

Технология 18 Март 2016 619

Электроника дунёси – бу мухлислар учун ниҳоятда ҳаяжонли майдон, бироқ ишни чуқурроқ ўрганиш жараёни болалар учун зерикарли ва етарлича кўнгилочар бўлмаслиги мумкин. Piper Raspberry Pi Computer Kit тузилиши мазкур жараён янада қизиқарли ва билимга етакловчи бўлиши учун Minecraft ўйинининг таҳрирланган версияси билан махсус яратилган. Шунинг билан бирга у ота-оналар ишлатадиган техникага ҳавф солмасликни таъминлайди (ҳеч бўлмаганда дастлабки даврларда). Кўрсатмаларга амал қилган ҳолда, ёш мутахассис ўзининг шахсий компьютерини тўплам ичидаги компонентлар ёрдамида йиғиши керак бўлади. Ўйин босқичларига ўтиш учун келтирилган кетма-кетликда қўлланилувчи электрон қисмларга уланиш лозим. Шу тарзда, болалар компьютернинг ички тузилишини тушунарли ҳолатда ўрганишга муваффақ бўлишади.

Piper Raspberry Pi Computer Kit - ўзида қути кўринишидаги дарахтли корпусга эга соддалаштирилган ноутбукдир. Тўплам ичига бир платалик Raspberry Pi 2 Project Board, ЖК-дисплей, литий батареяси, ҳаракат датчиклари, динамика, LED-чироқлари, ўтказгувчи калитлар, тугмалар ва бошқа зарур бирлаштирувчи элементлар киради. Стоимость Piper Raspberry Pi Computer Kit нарҳи 239 долларни ташкил этади.

Кўпроқ янгиликлар