Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема яна бир жанжалли вазиятга аралашиб қолди.

Liberation нашри берган хабарга кўра, 28 ёшли француз гиёҳвандлик моддаларини сотиш ва пул «ювиш» каби жиноий ишларга гувоҳ сифатида қаралмоқда.

Газета маълумотига кўра, Париж суди мазкур иш бўйича 2015 йилнинг сентябридан бошлаб тергов ишларини олиб бормоқда, Бензема эса бу ишга гувоҳ сифатида чақирилади. Қайд қилинишича, Бензема «мазкур воқеа сабаб жуда кўп миқдорда пулидан ажралган».

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Лион» яримҳимоячиси Матьё Вальбуэна шантаж қилишда шерик сифатида айбланганди.