Лондоннинг “Челси” клуби ёзда “Ювентус” ҳимоячиси Леонардо Бонуччини харид қилиши мумкин.

Лондон клубини ёздан бошқариши эҳтимол қилинаётган Антонио Конте 28 ёшли ўйинчида Жон Террининг ўрнига узоқ муддатли ўринбосарни кўрмоқда. Террининг клуб билан шартнтомаси мавсум якунлангач тугайди.

Конте Бонуччи билан “Ювентус”да 2011-2014 йиллардаги биргаликдаги фаолиятдан яхши таниш.

“Челси” жамоадаги мавжуд футболчиларга ишонч билдириб, ёзда катта трансфер кампаниясини ўтказишни режалаштирмаяпти.

Террининг клубдаги келажаги ҳанузгача аниқлаштирилмаган, бироқ клуб футболчи кетадиган бўлса, унинг ўрнига ёзда бошқа ўйинчи сотиб олишга тайёр.