Конте Артуро Видални «Челси»да кўришни истамоқда

Спорт 18 Март 2016 379

«Бавария» жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль «Челси» жамоаси қизиқишлари доирасига тушган.

Goal.com нашрининг ёзишича, 28 ёшли бу чилилик хавбекнинг хизматига жамоани Евро-2016 турниридан кейин қабул қилиб оладиган Антнио Конте томонидан қизиқиш билдирилган.

«Мен ҳамиша айтганман, агар урушга жўнайдиган бўлсам, ўзим билан Контени оламан. У билан исталган жойга борса бўлади. Кўрамиз, воқеалар қандай ривожланаркан», –дея бу хабарга муносабат билдирган Видаль.

Қайд этиш керакки, Конте «Ювентус» жамоасига мураббий бўлган вақтда Видални туринликларнинг асосий футболчисига айлантирганди.

Конте Евро-2016 турниридан кейин терма жамоадан кетиши маълум қилинди

Конте «Челси»га Пьянични тавсия қилди

Конте “Челси”га Бонуччини таклиф қилиши мумкин

Кўпроқ янгиликлар