АҚШ полицияси Nirvana сардори Курт Кобейннинг қуролини оммага ҳавола этди, деб хабар беради CBS News.

Кобейн 1994 йилнинг апрелида ҳалок бўлган. Мусиқачи қуролининг янги суратларини айни дамда Nirvana сардорининг ўлими бўйича шуғулланаётган Сиэтл полиция бўлими ходими, детектив Майкл Цесински намойиш этди.

Кобейннинг вафотидан кейин 22 йил ичида Сиэтл полицияси жуда ҳам кўп марта мусиқачининг ўлими билан боғлиқ ҳужжат ва суратларни чоп этган эди. Бироқ қуролнинг сурати ҳеч қачон намойиш этилмаганди (фақатгина воқеа содир бўлган жойда олинган баъзи суратларда қурол қисман кўриниши мумкин).

Янги суратлар CBS News мурожаати орқали чоп этилди. Қайд этилишича, бу суратлар қуролни “потенциаль қотиллик”ни яшириш мақсадида эритишган, деган фитнали миш-мишлар тўғрилигини тасдиқлайди.