Миллий матбуот марказида диний анжуман ўтказилди

Жамият 18 Март 2016 586

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан “Мустақиллик йилларида диний таълим соҳасидаги ислоҳотлар” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда УзА мухбири хабар берган.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент православ ва протестант семинариялари, давлат ва жамоат ташкилотлари, диний таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов ва бошқалар президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда виждон эркинлиги таъминлангани, диний таълим тизимини яратишга катта эътибор қаратилганини таъкидлади.

Диний таълим муассасаларида юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбияланган мутахассислар етишиб чиқмоқда. Бу Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни диний ақидапарастлик ва экстремизм хатаридан ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Таълим даргоҳимиз давлатимиз раҳбарининг фармони билан 1999 йили диний ва дунёвий фанларни ўзаро уйғунликда ўрганиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.  Университет қошида таъсис этилган Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази ислом маданиятининг цивилизация ривожига қўшган ҳиссасини ўрганиш, Қуръон ва ҳадислар асосида диний ақидапарастлик ва мутаассибликни фош этиш каби йўналишларда иш олиб бормоқда", – дейди Тошкент ислом университети ректори Р.Абдуллаев.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги “Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Тошкент ислом институти, ўрта махсус ислом билим юртлари дипломлари давлат таълим ҳужжати сифатида эътироф этилган. 2008 йилдан буён Самарқандда Имом Бухорий халқаро маркази фаолият юритиб келмоқда. Марказда Қуръони карим ва ҳадис илми бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда, мамлакатимиз имом-хатибларининг касб маҳорати оширилмоқда.

Ўзбекистонда православ ва протестант семинарияларида христиан дини йўналишида ҳам мутахассислар тайёрланмоқда. Диний таълим муассасалари учун ўқув қўлланмалар чоп этилмоқда. “Муқаддас динимизга юксак эътибор ва эҳтиром”, “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари”, “Ўзбекистон – бағрикенг диёр”, “Ислом ва ақидапараст оқимлар” каби кўплаб китоб ва рисолалар ёшлар дунёқарашини кенгайтиришга, огоҳликка чорлашга хизмат қилмоқда.

Тадбирда “Мовароуннаҳр” ва Тошкент ислом университети нашриётлари томонидан чоп этилган диний-маърифий адабиётлар кўргазмаси ташкил қилинди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар