«Манчестер Юнайтед» 17 март оқшомида Европа лигасининг нимчорак финалида «Ливерпуль»га қарши баҳс ўтказди.

«Олд Траффорд»да бўлиб ўтган бу жавоб ўйини 1:1 ҳисобида якунланди ва мезбонлар турнирни тарк этишиб, мавсумда совринсиз қолиши аниқ бўлди.

Ўйинни томоша қилиши учун «Олд Траффорд» стадионига 75 180 мухлис келганди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайтида маълум қилинган.

Шу тариқа, Манчестерда Европа Лигаси турнири тарихида энг кўп мухлис ташриф буюриши бўйича рекорд ўрнатилди.

Бундан аввалги рекорд ўтган мавсумда турнирнинг нимчорак финалида Киевнинг «Динамо» ва Ливерпулнинг «Эвертон» жамоалари ўртасида кечган, 5:2 ҳисобида якунланган учрашувида қайд этилганди. Ўшанда «Олимпийский» стадионига 67 553 мухлис йиғилганди.