Россиялик футболчи Андрей Аршавин Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби футболчиси сифатида расман таништирилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

34 ёшли яримҳимоячи қозоғистонликлар билан яна бир йилга узайтириш шарти билан бир йиллик шартнома имзолади. Аршавин янги жамоасида ўзига 28-рақамли футболкани танлади.

Аршавин бундан олдин «Кубань» жамоасида ҳаракат қилган, биринчи мавсумдан кейин жамоани тарк этганди.