Рой Кин: «Худдики «Манчестер Юнайтед»га бегона бўлганлар жамоага йиғилиб қолгандек»

Спорт 18 Март 2016 389

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ яримҳимоячиси Рой Кин «қизил иблислар»нинг Европа лигаси 1/8 финал «Ливерпуль»га қарши учрашуви (0:2, 1:1) борасида фикр билдириб ўтди.

«Мен ростан ҳам «Манчестер Юнайтед» билан сўнгги бир-икки йилда содир бўлаётган воқеалардан афсусдаман. Худдики «Манчестер Юнайтед»га бегона бўлганлар жамоага йиғилиб майдонга тушгандек таассурот пайдо бўлмоқда.

Мен жамоада ўйнаган пайтларда жамоанинг ўйинидан роҳатланиб, ўзимни уч метрлик одамдек ҳис қилардим. «Ливерпуль»га қарши учрашувда жамоа иштирокида ҳеч нарсани кўрмадим. Мерсисайдликларга омад кулиб боққанида камида 5-6та гол киритган бўлишарди», дея таъкидлади Кин.

Манба: tribuna.uz

Кўпроқ янгиликлар