Хонанда Шароф Муқимов ўзининг янги "Кел-кел" деб номланган қўшиғига клип суратга олиш ишларини бошлади. Хонанданинг Instagram'даги саҳифасида чоп этилган суратдан маълум бўлишича, янги клипда кўпчилик севиб томоша қилган Ҳиндистоннинг "Сенга ошиқман" сериалидаги Ишани образини талқин қилган актриса – Радҳика Мадан ҳам иштирок этади. 

Музаффар Шамс режиссёрлик қилаётган клип Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистонда суратга олиниши режалаштирилган. 

Шунингдек, Шароф Муқимов ушбу клипда суратга тушишни истаётган актёр ва актрисалар учун кастинг ҳам эълон қилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қашқадарёлик оила ўз қизига Ишани деб исм қўйгани ҳақида хабар берган эдик.