Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер Австралияга ўзининг бодибилдинг кўргазмасига келди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри. Мельбурн аэропортида актёрни мухлислари кутиб олди. Калифорниянинг собиқ губернатори мухлисларига дастхат берди ва улар билан бирга суратга тушди.

Arnold Classic Australia кўргазмаси 18-20 март кунлари бўлиб ўтади. Унда 8 минг киши иштирок этади. Кўргазма дастурига турли танловлар киритилган, жумладан армрестлинг, бокс, карате, шахмат бўйича беллашувлар бўлиб ўтади. Бундан ташқари, бодибилдинг усталари ўз истеъдодларини намойиш қиладилар.

Шварценеггер 1960-йиллар охирида профессионал культурист сифатида ном чиқарган. У культуризм бўйича топшириладиган “Мистер Олимпия” унвонининг 7 карра соҳиби ҳисобланади. Сўнгра Шварценеггер актёрлик фаолияти билан шуғулланишни бошлаган. Шварценеггер суратга тушган “Конан-варвар” ва “Терминатор” фильмлари унга жаҳон миқёсидаги машҳурликни келтирган.