Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Покистон Ислом Республикасига расмий ташрифи доирасида икки мамлакат аро саккизта ҳужжат имзоланди.

Туркманистон ташқи ишлари Вазирлиги ва Покистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2016-2017 йиллар учун ҳамкорлик дастури;

Туркманистон молия Вазирлиги ва Покистон Ислом Республикасининг молиявий назорат Хизмати ўртасида жиноий йўллар билан топилган маблағларни қонунийлаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ молиявий маълумотлар алмашиниш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;

Туркманистон нефть ва газ Вазирлиги ҳамда Покистон Ислом Республикасининг нефтегаз ва табиий захиралари Вазирлиги ўртасида ёқилғи-энергетика соҳасида ҳамкорликнинг келгуси ривожланиши тўғрисидаги англашув меморандуми;

Махтумқули номидаги Туркманистон давлат университети ва Покистон Ислом Республикасининг замонавий тиллар Миллий университети ўртасида англашув меморандуми;

Туркманистон ижтимоий фанлар ва тараққиёт университети ҳамда Покистон Ислом Республикасининг тинчлик ва дипломатик билимлар Институти ўртасида англашув меморандуми;

Туркманистон ташқи ишлар Вазирлигининг халқаро алоқалар Институти ҳамда Покистон Ислом Республикасининг тинчлик ва дипломатик билимлар Институти ўртасида англашув меморандуми;

Туркманистон давлат иқтисодиёт ва бошқарув институти ҳамда Покистон Ислом Республикаси COMSATS информацион технологиялар институти ўртасида англашув меморандуми;

Туркманистон ташқи ишлар Вазирлигининг халқаро алоқалар Институти ҳамда Покистон Ислом Республикаси COMSATS информацион технологиялар институтининг сиёсатшунослик Маркази ўртасида англашув меморандуми.