Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) мурожаатлар сони рекорд кўрсаткич — 500 мингдан ортди. Бу ҳақда “Элекрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг ахборот хизмати бошлиғи Нелли Каримова берган маълумотга асосланиб, “Даракчи” нашри ёзмоқда.

2016 йилнинг 1 июлида my.gov.uz ишга тушганига 3 йил тўлади.

Маълумот учун, ягона портал орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун 23 йўналишдаги 260дан ортиқ давлат органлари ва уларнинг таркибий бўлинмалари уланган.

Портал фуқаролар ва юридик шахсларга давлат хизматлари тўғрисида маълумот олиш ҳамда ушбу хизматлардан электрон шаклда фойдаланиш имконини беради.