«Арсенал» жамоаси бош мураббий Арсен Венгер Англия чемпионатининг 31 турида «Эвертон»га қарши кечган сафардаги (2:0) учрашувдан кейин фикрларини билдирди.

«Бу биз учун жуда муҳим ғалаба бўлди. Руҳий синовдан ўтдик. Биз бу ўйинда ҳам «Барселона» билан ўйиндаги сингари юқори савияли ўйин намойиш этдик.

Менга жамоаларнинг ҳаракатлари ёқди. Бу жамоаларнинг савиясини яхши баҳолашмасди ва бу мени ранжитарди.

Биз ҳалиям чемпионлик пойгасида қатнашмоқдамиз. Чунки, математик жиҳатдан чемпион бўлиш учун имкониятларни сақлаб қолганмиз. Биз бу чемпионлик пойгасидаги иштирокимиз давомида мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини истаймиз.

Нега 2 жамоага чемпионлик учун даъвогарлар сифатида қараладию, уларнинг биридан 3 очко ортда қолаётган жамоа бу рақобатдан ташқарида деб ҳисобланади? Биз ўйинларга юракдан ёндашишимиз керак. Мавсум якунлангач, натижаларга баҳо берилади», – дейди Венгер.

Маълумот учун, айни вақтда лондонликлар жамоаси 31 турдан кейин 55 очко билан учинчи ўринда (захирада яна бир ўйин бор) жойлашган. Биринчи ва иккинчи ўринлардаги «Лестер» ҳамда «Тоттенҳэм»нинг 31 турдаги ўйинлари якунланмади.